Ўзбекистонда ташаббусли бюджетни жорий этиш ва амалга ошириш босқичлари

Ўзбекистонда ташаббусли бюджетни жорий этиш ва амалга ошириш босқичлари

PPTX 16 sahifa 2,9 MB 4 900 so'm

Fayl haqida

Turi:
slayd (PPTX)
Sahifalar:
16

Hujjat matnidan

Ўзбекистонда ташаббусли бюджетни жорий этиш ва амалга ошириш босқичлари Мамлакатимизда бюджет тизими очиқлиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири тегишли ҳудуд маҳаллий бюджетидан амалга ошириладиган харажатлар йўналишларини белгилашда фуқаролар фаол иштирокининг таъминланишидир. Бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида

фуқароларнинг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3917-сон Қарори муҳим аҳамият касб этади. Мазкур Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилди Шунингдек, ушбу Қарор билан давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари

бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши шартлиги белгиланди. 2019 йил 1 январидан жамоатчилик фикрини шакллантириш учун туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилиш таклиф этилаётган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни назарда тутадиган «Очиқ бюджет» ахборот портали ( https://openbudget.uz/) ишга туширилди.

Davomi to'liq faylda (16 sahifa).

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇